Пашинян: ЕОИИ мавжудми ёки йўқми аниқ жавоб айтилиши керак
Арманистон Евросиё иқтисодий ҳамкорлик иттифоқи (ЕОИИ) билан муносабатда мамлакатнинг ташкилот билан кейинги шериклиги масаласи кўтарилмайдиган даражада тузатиб бўлмайдиган ҳолат юзага келгани йўқ, деб ҳисоблайди. Арманистон Бош вазири Никол Пашинян айнан шу мазмунда баёнот берди.
– ЕОИИ тузилма доирасида товар, хизмат ва молия эркин ҳаракатланиши шартини аниқ белгилаши керак, – дея таъкидлади у. – Акс ҳолда бу ташкилот мавжуд эмас... Шунингдек, ҳамкорларга мен йўқлигимда эълон қилинган баёнот юзасидан савол бор. Ҳозирги ҳолат амалда нимани англатишини тушунишимиз керак. ЕОИИ таркибидаги бирор мамлакат хоҳласа бошқа давлатга қарши шундай қарор қабул қила оладими? Агар шундай бўлса, ЕОИИ айни қадам билан ўз фаолияти тугатилишини эълон қилмоқда.
Ҳукумат раҳбари Россия Еревандан импортга, шунингдек Арманистон маҳсулотларини ўз ҳудуди орқали ЕОИИнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилишга қўйилган чеклов, ҳеч бўлмаганда, ташкилот бўйича айрим ҳамкор давлатларда жиддий хавотир уйғотишини таъкидлади.
Бундан ташқари Пашинян янги ҳукумат таркибини бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар даражасида ўзгартириш режалаштирилмаганини ҳам айтди.
С.Раҳимов, ЎзА