Париж-2024: боксда Ўзбекистон жамоаси пешқадам
Ўзбекистон бокс терма жамоаси 5 та олтин медаль билан Олимпия ўйинларида умумжамоада пешқадамликка эришди.
Иккинчи ўринни 3 та олтин ва 2 та кумушга эга Хитой банд этган бўлса, Хитой Тайпейи жамоаси 1 та олтин, 2 та бронза медали билан 3-ўриндан жой олди.
13 та мамлакат миллий терма жамоалари 1 тадан бронза медалига эга чиқди.
Т. Рўзиев, ЎзА