Гижжа қуртлари билан боғлиқ муаммоларга жуда кўпчилик айниқса, ёш фарзандлари бор ота-оналар тез-тез рўбарў келади. Гижжа қуртлари паразитар касалликларни келтириб чиқариши билан зарарли ҳисобланади. Улар асосан, мулоқот, озиқ-овқат ва сув орқали юқади. Инсон организмида яшаб, иммунитетни туширади, камқонликни келтириб чиқаради, терида турли аллергик тошмалар пайдо қилади, марказий асаб тизимига таъсир этади, ақлий жиҳатдан орқада қолиш каби ҳолатлар кузатилади.

Гельминтозлар асосан, болалар ўртасида кенг тарқалгани боис ҳам мамлакатимизда паразитар касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар олиб борилмоқда. Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидованинг маълумот беришича, республикада 2024 йилда қарийб 7 миллион бола текширилиб, 200 мингдан ортиқ ичак гельминтози билан касалланганлар аниқланди ва даво курслари билан қамраб олинди. Гельминтозлар билан зарарланганларнинг 90 фоизини мактабгача ва мактаб ўқувчилари (1-, 4-синф ўқувчилари)ташкил этган.

– Амалдаги қонунчиликка кўра, 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган барча болалар давлат ва халқаро ташкилотлар ҳомийлиги асосида турлар бўйича ичак гельминтларига қарши даволанади, – дейди М.Саидова. – Дегельминтизация тадбирлари ўтказилишида болалар, ота-оналар ва тиббиёт ходимлари учун гелминтозларнинг олдини олиш бўйича ўқув семинарлари ва учрашувлар ташкил қилинмоқда. Энг муҳим тавсия шуки, гижжалар юқмаслиги учун болаларга шахсий ва жамоавий гигиена қоидаларини ўргатиш лозим.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паразитар касалликларнинг олдини олиш борасида қандай ишлар амалга ошириляпти?