ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод тумани спорт мактабида “Беш ташаббус паралимпиадаси” доирасидаги мусобақаларнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада туман маҳаллаларидан ташриф буюрган, ижтимоий имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган иштирокчилар қатнашди. Улар ўз иродаси, матонати ҳамда спортга бўлган юксак муҳаббатини намоён этиб, пара енгил атлетика, сурдо енгил атлетика, пара бадминтон, сурдо бадминтон, пара армрестлинг, сурдо армрестлинг, пара стол тенниси, сурдо стол тенниси, пара шахмат, пара шашка ҳамда шахмат йўналишида беллашди.

[gallery-23004]

Якунда иштирокчилар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ташкилотчилар томонидан яратилган имкониятлар, эътибор ва рағбат спортчиларга шижоат бағишлади.

Бу каби ташаббуслар нафақат спортни ривожлантиришга, балки жамиятдаги инклюзивлик тамойилларини мустаҳкамлашга, имконияти чекланган инсонларнинг жамиятда фаол иштирок этишига замин яратаётгани билан аҳамиятли.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Параспортчилар матонат намойиш этди