Параосиё ўйинларидаги медалларимиз сони 116 тани ташкил этмоқда
Японияда давом этаётган Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 37 та олтин, 38 та кумуш ва 39 бронзага етди.
Параосиё ўйинларида сузиш бўйича Мубина Халилова олтин, Муслима Одилова бронза, Азизбек Бойназаров эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида S13 классининг 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Мубинабону Халилова 28,04 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Яна бир вакилимиз Муслима Одилова 28,66 сония натижа қайд этиб, бронза медални қўлга киритди. Кумуш медаль Япония вакилига насиб этди.
Эркаклар ўртасида S8 классининг 100 метрга чалқанча сузиш финалида иштирок этган Азизбек Бойназаров 1 дақиқа 7,93 сония натижа билан финишга иккинчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални қўшди.
Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида +107 килограмм вазн тоифасида беллашган Илҳом Ҳалимов эса 223 килограмм натижа билан учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалга сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА