Параосиё ўйинларида медалларимиз сони 11 тага етди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган V Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 2 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 5 та бронзани ташкил этимоқда.
Қувонарлиси, Параосиё ўйинларининг аёллар ўртасида S5 тоифасида 50 метрга эркин усулда сузиш финалида Лолахон Қодирова 37,88 сония натижа кўрсатиб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шу тариқа Лолахон делегациямизга иккинчи олтин медални қўлга киритди. Дарвоқе, ушбу йўналишжа хитойлик Лу Дун 37,92 сония билан иккинчи, Хэ Шэнгао эса 38,70 сония билан учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида К44 тоифасида Файёзбек Валижонов кумуш медалга сазовор бўлди. Умида Мамаражабова эса аёллар ўртасида К44 тоифасида 52 килограммгача вазнда кумушга сазовор.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА