Паралимпиячиларимиз муносиб кутиб олинди
Жорий йил 10-13 февраль кунлари БАА Дубай шаҳрида пара-енгил атлетика бўйича ўтган Гран-при мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 13 олтин, 5 кумуш ва 6 бронза – жами 24 медални қўлга киритиб, “Токио-2020” Паралимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарига эга бўлишди.
Ғолиб ва совриндорларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбарлари бошчилигидаги спорт жамоатчилиги, ота-оналар, ОАВ ходимлари муносиб кутиб олишди.

– Мусобақа ҳар қачонгидан ҳам кучли рақобат остида ўтди. Биз эса муносиб тайёргарлик эвазига мураббийларимиз, ота-она, қариндош-уруғ, яқинларимиз ишончини оқладик, – дейди Бобуржон Омонов. – Мен ядро улоқтириш йўналишида олтин медални қўлга киритибгина қолмай, жаҳон рекордини янгилашга ҳам муваффақ бўлдим. Навбатдаги мақсадим Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолибига айланиш ва Паралимпия рекордини янгилашдир. Бунинг учун фақат олдинга интилиб, ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга тайёрман.