Пара таэквондочимиз Манчестерда совриндор бўлди
Пара таэквондо бўйича терма жамоамиз аъзолари Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтаётган жаҳон пара таэквондо Гран-присининг финал турнирида иштирок этди.
Муросасиз баҳслар якунига кўра 3 нафар вакилимиз совриндорлар сафидан жой олди. Хусусан, аёллар ўртасида Гулжаной Наимова ўз вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди. Эркаклар ўртасида эса Жавоҳир Алиқулов кумуш, Асад Тоштемиров бронза медалини қўлга киритди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу мусобақа “Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА