Пара қиличбозларимиз Туркия турнирида 7 та медалли бўлди
Туркиянинг Мерсин шаҳрида пара қиличбозлик бўйича ўтказилган халқаро “Sattelit” турнирида мамлакатимизнинг матонатли пара спортчилари 7 та медалга сазовор бўлди.
15 та мамлакатдан иродали пара спортчилар иштирок этган мазкур турнирда терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин ва 5 та бронза медалларига эгалик қилди.
Мушкетёрлар мусобақасининг “Б” тоифасидаги сабля ва шпага дастурларида кечган баҳслар натижасида терма жамоамиз аъзоси Р.Жусипбаев 2 та олтин медални қўлга киритган бўлса, Муҳриддин Исломова Меҳрибон Жалгасова ўз йўналишларида 2 тадан бронза ҳамда Гулзора Раҳмонова шпага дастурида бронза медални қўлга киритди.

“Sattelit” турнирида муносиб иштирок этган пара қиличбозларимиз умумжамоа ҳисобида Хитой ва Туркия терма жамоаларидан сўнг 3-ўринни банд этди.
Халқаро турнирда спортчиларимиздан Р.Жусипбаев энг яхши кўрсаткичларни қайд этгани алоҳида эътироф этилди.
Т. Рўзиев, ЎзА