Пара пауэрлифтингчиларимиз Хитой ва Қозоғистон жамоаларини ортда қолдирди
Таиланд пойтахти Бангкокда пара пауэрлифтинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган навбатдаги Осиё-Океания очиқ чемпионатида матонатли спортчиларимиз муваффақиятга эришди.
Дунёнинг 28 та мамлакатидан 250 нафарга яқин иродали пара спортчилар қатнашган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари барча йўналишлар бўйича 74 та олтин, 33 та кумуш ва 18 та бронза, жами 125 та медалга эгалик қилди.
Ушбу кўрсаткич пара пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё-Океания очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашини таъминлади. Кейинги 2- ва 3-поғоналар Хитой ва Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди.

Нуфузли мусобақада зафар қучган пара пауэрлифтингчиларимиз эртага, 14 апрель куни юртимизга қайтиб келади.
Т.Рўзиев,
ЎзА