Тунисда пара енгил атлетика бўйича 2024 йили Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини берувчи халқаро Гран-При мусобақаси бошланди.

Дастлабки кунги баҳсларда икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, эркаклар ўртасида T46/47 классида баландликка сакраш баҳсларида Омад Ҳасанов 1,88 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. F35/36 классида ядро улоқтириш баҳсларида эса Ҳусниддин Норбеков 15,49 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди. 

Таъкидлаш керакки, Ҳусниддин Норбеков F36 (ногиронлик тури нисбатан енгилроқ) классида иштирок этувчи спортчилар билан бирга баҳсларда қатнашганига қарамай, юқори натижани қайд этгани, ҳамюртимизнинг ўз классида тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.

Мусобақа давом этмоқда.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара атлетларимиз мусобақани муваффақиятли бошлади