Парҳезбоп маҳсулотлар кўпаяди
Жиззах вилоятида паррандачилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, аҳолига тухум ва парҳез гўшт етказиб бериш ҳажмини ошириш ишлари изчил олиб борилмоқда.
Жиззах вилоятида паррандачилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, аҳолига тухум ва парҳез гўшт етказиб бериш ҳажмини ошириш ишлари изчил олиб борилмоқда.Ғаллаорол туманидаги “Икром Маҳмудов” фермер хўжалигида маҳсулдор ва касалликка чидамли, иқлим шароитига тез мослашувчан 300 дона оқ “Великан” қуёни ҳамда 3,5 мингдан зиёд парранда парваришланмоқда.
– Қуёнчилик ва паррандачилик сердаромад соҳа, - дейди фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Олим Тошқулов. – Жорий йилда ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида қўшимча линия ишга тушириш режалаштирилган. Лойиҳага кўра, яна 7 минг парранда келтирилиб, 20 иш ўрни яратилади.