Ернинг озон қатлами аста-секин тикланмоқда. Бу ҳақда Жаҳон Метеорология Ташкилоти (WMO) ҳисоботида айтилган.

Мутaхассислар яқин ўн йилликларда атмосферанинг аксарият қисмида озон қатлами тўлиқ тикланишини башорат қилишмоқда.

WMO маълумотига кўра, 2022 йилда тропик ва субтропик ҳудудларда озон миқдори меъёрдан юқори бўлган, лекин баланд кенгликларда, айниқса жанубий ярим шарда бу жараён кутилганидан паст даражада кузатилган.

Озон қатлами Ердаги ҳаётни зарарли ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилади, шунинг учун озон мониторинги инсон ва атроф-муҳит хавфсизлиги учун жуда муҳим.

Ташкилотнинг фикрича, озон қатлами тикланиши Монреаль протоколи ва ушбу ҳужжатга киритилган тузатишлар асосида озонни емирувчи моддалар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг кескин камайиши билан боғлиқ. Шу сабабли масъуллар озон қатламидаги узоқ муддатли ўзгаришни чуқурроқ ўрганиш зарурлигини таъкидлашмоқда.

<iframe width="640" height="420 src="https://www.youtube.com/embed/CzOfSeuq2aI" title="Ozon qatlami asta-sekin tiklanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдиалиева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озон қатлами аста-секин тикланмоқда (+видео)