Ozon интернет дўкони Ўзбекистон бозорида
Россиянинг универсал Ozon интернет-дўкони Ўзбекистонга маҳсулотлар етказиб беришни расман йўлга қўйди.
Маҳсулот нархлари ўзбек валютасида кўрсатилган. Тўлов фақат «Мир», Visa, Mastercard, American Express ва UnionPay пластик карталари орқали амалга оширилади. Интернет-дўкондан электр товарлар, маиший техника, кийим-кечак, пойабзал, маиший кимё, спорт анжомлари, болалар товарлари, китоблардан тортиб, озиқ-овқат маҳсулотларигача бўлган 20 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ўрин олган.
Буюртмаларни Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидан расмийлаштириш ва ҳамкорлик пунктидан ёки Uzpost филиалидан олиш мумкин. Компания товарларни ўртача 12 кун ичида етказиб беради.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади,
ЎзА.