Шарқ азал-азалдан Ғарб учун жозибадор, мўъжизакор ва бетакрор гўзаллик дунёси бўлиб танилган. Боиси маънавий жиҳатдан муштарак халқ ва миллатларнинг бир-бирига ҳамоҳанг қадриятлари, урф-одатлари, яшаш тарзи, маданияти ҳамда санъатида ўзига хослик уфуриб турган. Мазкур умрбоқий анъаналар ҳамон давом этаётганини эса Шарқни дунё дарвозаси бўлиб сайёҳларни ўз бағрига чорлаётгани мисолида кўриш мумкин.

Миллий либослар челленжи ҳам бугун миллатимизнинг шарқона қадриятларга садоқат ва муҳаббати рамзи дейиш мумкин. “Ўзмиллийбанк” АЖ жамоаси ҳафтанинг ҳар жума кунини байрамона кайфиятда бошлаётганининг асосий омили ҳам ана шунда.  

Зотан, аждодлар мероси авлодлар зиммасидаги олий масъулиятдир. Тарихни келажак билан боғлаган ҳамкасбларимиз эса миллийликни қадрлайди. Асосийси, буни келгуси авлодларга етказишда кўприк бўлаётганларидан фахрланишади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ миллийликни тарғиб этиш ташаббусини доимо давом эттиради.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк”АЖ: анъаналар миллий хазинамиздир