Хабарингиз бор, 31 октябрь санасида дунё бўйлаб бутунжаҳон жамғариш куни (World Savings Day) кенг нишонланади. Ушбу байрам 1924 йил 27 октябрь куни Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган бутунжаҳон жамғармалар банки Конгрессида қабул қилинган. 1989 йилда эса Бутунжаҳон жамғариш куни БМТ кўрсатмаси билан расмийлаштирилган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан Республика бўйлаб жамғариш кўникмаларини шакллантириш ва рақамли молиявий саводхонликни ривожлантиришга қаратилган тадбир ва лойиҳалар ўз ишини бошлади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ёшларда жамғариш маданиятини шакллантириш, банкларга бўлган ишончни ошириш, рақамли банк хизматларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларни яратиш мақсадида “World saving days” (Бутунжаҳон жамғариш куни) халқаро тадбирлари ўтказилди. Хусусан, мазкур тадбирларда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг шаҳар ва чекка ҳудудларидаги жами 7 та мактабнинг 250 дан зиёд ўқувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилди.

Жумладан, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтган тадбирда банк ходимлари ўқувчиларнинг молиявий билимларини оширишга қаратилган интерактив машғулотларни олиб борди. 

Ҳеч кимга сир эмаски, пулни тежаш, уни тўғри сарфлай билиш, жамғариш ва тасарруф этишда инсондан билим ва кўникмалар ва албатта, жамғариб бориш сирларидан бохабар бўлишлик талаб этилади. Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида молиявий саводхонлик, айниқса, муҳим. Бу нафақат молия соҳасидаги билим ва кўникмаларга эга бўлиш, балки аҳолининг кундалик ҳаётдаги оддий иқтисодий ҳисоб-китоблардан тортиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, тижорат банклари кредитларидан фойдаланиш каби қатор мураккаб жараёнларда иштирок эта олиш кўникмаларини ҳам назарда тутади. Дарс жараёнида ўқувчилар банк ходимларидан бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, зарур билимларга эга бўлди. 

Хусусан, Жиззах шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида ўтказилган очиқ мулоқотда ҳам иштирокчиларга рақамли банк, унинг имкониятлари, кредитлардан мақсадли фойдаланиш, уларни тўғри йўналтириш бўйича қизиқарли презентациялар тақдим этилди. Интерактив шаклда ўтказилган учрашувда ёшлар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди, саволларига етарлича жавоб олди. Тадбирда, шунингдек, пластик карталар билан боғлиқ фирибгарликлар хусусида маълумот берилди. 

Ушбу ойлик доирасида “Ўзмиллийбанк” АЖ ходимлари таълим муассасаларида ўқув машғулотларини олиб бориш билан бир қаторда, билимдон ёшларни бир даврага жам бўлиши ҳамда банк-молия соҳасига қизиқувчи ўқувчи-талабаларни саралаш имконига эга бўлди. Энг асосийси, тадбир мақсадига тўлиқ хизмат қилувчи маълумот ҳамда кўникмалар ёшларга етказилди.

“Ўзмиллийбанк”АЖ

Матбуот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: молиявий саводхонлик иқтисодий барқарорлик омили