Бугунги кунда юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини, аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур жараёнларда сиёсий партиялар, уларнинг ҳудудий ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмалари ҳам фаол иштирок этишга интилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг марказий ва  ҳудудий ташкилотлари ҳам Конституциявий ислоҳотлар жараёнида фаоллик кўрсатмоқда.  

ЎзХДП Андижон вилояти Хонобод шаҳар кенгаши томонидан тумандаги касб-ҳунар мактабида ташкил этилган "Конституциявий ислоҳотларнинг ёшлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлашдаги ўрни" мавзусидаги давра суҳбати ҳам айни мақсадга қаратилди.  

Давра суҳбатида кенгаш раиси М.Акбарова, депутат Л.Мадалиев ва бошқалар «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори» деган эзгу ғоя доирасида Асосий қонунда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини мустаҳкамлаш, оила институтини ривожлантириш борасидаги ўзгартиш ва янгиликларни алоҳида эътироф этдилар. Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини акс эттиришга доир янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Тадбир давомида иштирокчилар Конституциямизни янада такомиллаштириш, хусусан, оила институтини ривожлантириш борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. 
 
Партиянинг Сурхондарё вилояти Бойсун туман кенгаши томонидан ўтказилган “Конституцияда “Инсон қадри учун” ғоясининг белгиланиши” мавзусидаги давра суҳбати ҳам муҳим жараён — Конституциявий ислоҳотларга бағишланди. 

Тадбир иштирокчиларига Бош қомусимизнинг мақсад ва устувор вазифалари, таклиф этилаётган янгиликлар, ўзгаришлар моҳияти тўғрисида тушунтирилди. Хусусан, инсон давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий қадрият бўлиши лозимлиги, Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устун эканлигига алоҳида урғу берилди.   

Давра суҳбатида давомида иштирокчилар Конституциявий қонун лойиҳасига ўз таклифларини, фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Партия матбуот хизмати материаллари асосида  
Муҳтарама Комилова тайёрлади. 
ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзХДП ташкилотлари сиёсий жараёнларда фаол