ЎЗДЖТСУДА крикетчи аёллар муносиб тақдирланишди
8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан жойларда маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, 6 март куни Ўзбекистон Крикет федерацияси томонидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам байрамга бағишлаб, маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Айни пайтда ЎзДЖТСУда таҳсил олаётган талабалардан ташкил топган аёллар крикет жамоасини федерация кенгаши аъзолари хотин-қизлар айёми билан қутлаб, ўзларининг чиройли тилакларини билдиришди. Шунингдек, кенгаши аъзолари тадбир якунида хотин-қизлардан иборат крикетчилар жамоасига федерация томонидан совға сифатида спорт кийимлари ва анвойи гуллар улашишди.