2024 йилнинг 8 ноябрь кунидан бошлаб, "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги" қонун кучга кирди.
Янги қонун билан ноябрь-декабрь ойларида 901 та, 2025 йилда 2 980 та маҳаллада хатлов ишлари ўтказилади.
Фуқароларга ўз маҳаллаларида ўтказиладиган хатлов ишлари билан боғлиқ режа-жадвални кузатиш, хатлов кунлари хонадонларида бўлиб, зарур ҳужжатларни тақдим этишлари тавсия этилди.
Ҳужжатсиз ерларга нисбатан ҳуқуқларни расмийлаштириб беришни ваъда қилувчи фирибгарларга алданиб қолмаслик, бундай ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш тақозо этилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UJ4M13iQQ7k" title="Oʻzboshimchalik bilan egallangan yerlar: Yangi qonun va uning ijrosi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА