АОКАда Кадастр агентлиги томонидан (ЎРҚ-937-сонли) Ўзбекистон Республикасининг қонуни ижроси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, янги қонунга асосан бугунги кунга қадар ишлар жадал олиб борилмоқда. Хусусан, ўзбошимча қурилган уй-жойларга ҳуқуқларни эътироф этиш ишлари рақамлаштирилди. Яъни, хатлов ишларини олиб бориш учун “Хатлов” тизими, ҳужжатларни келишиш учун “Эътироф” тизими ишга туширилди. “Эътироф” тизими 6 та давлат ташкилотига интеграция қилиниб, 22 та идоранинг 4 минг нафар ходимига фойдаланиш имкони яратилди.

—Қонунга асосан ҳокимлар билан бирга маҳаллабай хатлов ўтказиш режаси тасдиқланиб, хатлов ишларига 4,5 мингта кадастр ходими жалб қилинди, — дейди Кадастр агентлиги директори Мирсаид Мирмаксидов. — Ҳозирда 1 минг 124 та маҳалла чегараларига аниқлик киритилди. 2026 йилда 9 минг 452 та маҳалла чегарасини белгилаш тўлиқ якунланади.

[gallery-23458]

Аввалги хатловларда йўл қўйилган камчиликларнинг олдини олиш мақсадида хатлов ишлари 2 босқичда (дала ва камерал ишлар) амалга оширилмоқда.

Хатловда ҳужжатсиз объектлар билан бирга, ҳужжати бор объектдаги ўзгаришлар ҳам ўрганилмоқда. Яъни, умумий хатлов ўтказилмоқда.

Бугунги кунга қадар 300 минг 737 та объект хатловдан ўтказилиб, қонун доирасида ўрганилиши лозим бўлган 121 минг 416 та объект ваколатли ташкилотларга кўриб чиқиш учун киритилди. Шундан, 91 минг 537 таси ваколатли ташкилотларда муҳокамада, 13 минг 749 таси жамоатчиликка эълонда, 9 минг 842 таси адлияда хулоса олишда турибди. 235 та объект халқ депутатлари Кенгашида кўриб чиқилмоқда ва 389 та объектга халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари билан ҳуқуқлар эътироф этилди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, янги тизимда 5 босқичли жараён амалга оширилган. Маҳаллалар чегарасини аниқлаш борасида 2024–2025 йилларда 3 минг 799 та маҳаллада хатлов ўтказилиши белгиланган. Аввалги хатоликлар такрорланмаслиги учун янги услубий ёндашув ва ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилди. 2 000 та маҳалла аниқ чегараланиб, “УЗКАД” тизимига киритилди. Иккинчи босқичда 3 000 га яқин ходим иштирокида 300 мингдан ортиқ объект жойида ўлчаниб, ҳужжатлар шакллантирилди. Ҳар бир объект бўйича йиғма жилдлар тузилмоқда. Ишлар “Хатлов” ахборот тизимида юритилмоқда.

Учинчи босқичда 219 мингдан ортиқ объект “Хатлов”дан “УЗКАД” тизимига ўтказилди. “УЗКАД” — давлат томонидан кафолатланган ягона ахборот тизими бўлиб, кўчмас мулклар ҳақидаги барча маълумотлар шу тизимда. 193 мингдан ортиқ объект тизимда фаоллаштирилди. Ҳар бир объект бўйича 8 босқичли текширув ва маълумотлар киритиш ишлари олиб борилмоқда. 35 турдаги техник-ҳуқуқий кўрсаткичлар тизимга киритилган.

“Эътироф” ахборот тизими орқали объектлар идоравий муҳокамага чиқарилмоқда. 122 минг объект муҳокамага юборилган, 13 мингдан ортиғи жамоатчилик муҳокамасига чиқди. 539 объект бўйича ижобий хулоса берилди, 221 таси учун тўловлар амалга оширилди, 389 таси бўйича маҳаллий Кенгашлар қарор чиқарди.

Мазкур тизим нафақат кўчмас мулкларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, балки юртдошларимизга барқарор яшаш, тадбиркорлик қилиш, кредит олиш имкониятларини яратади. Жараён давом этмоқда ва барча вилоят, туман, шаҳарлар бўйича босқичма-босқич амалга оширилади.

Ш.Маматуропова,  

Рустам Назарматов (сурат),  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбошимча қурилган уй-жойларга ҳуқуқларни эътироф этиш ишлари рақамлаштирилди