Бугун Ўзбек Миллий академик драма театрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари учун навбатдаги театр куни ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Шеров 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида сўзлади. У компаниянинг маҳсулот ишлаб чиқариш, сармоялар жалб қилиш, экспорт кўрсаткичларини ошириш, таннархни пасайтириш ва солиқ тўловларини юқори даражада таъминлашда эришилган муваффақиятларни қайд этди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда санъат ва маданиятга, хусусан, театр санъатини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳам ушбу йўналишда ташаббускорлик қилиб, ходимлари учун маданий тадбирларни анъанага айлантирди.

Шунингдек, вахта усулида ишлаётганлар учун сайёр театр намойишлари йўлга қўйилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ижтимоий ташаббуслари доирасида ўтказилган ушбу тадбир давомида самарали меҳнати учун бир гуруҳ ишчи-ходимлар “Энг яхши бурғуловчи”, “Энг яхши нефть-газ қазиб чиқариш ходими”, “Энг яхши геолог” каби номинациялар бўйича тақдирланди. 

Тадбирнинг энг ёрқин қисми сифатида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим асари асосида саҳналаштирилган “Адолат фасли” спектакли намойиш этилди. Асарда Амир Темурнинг адолатли бошқаруви ва аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинган.

– Театр куни биз, ходимлар учун нафақат маданий ҳордиқ, балки кўтаринки кайфият бағишлаш имконини беради. Айниқса, бундай тадбирлар жамоадаги ҳамкорлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади. Бугун спектаклдан олган таассуротларим жуда кучли. Амир Темурнинг адолатли бошқарувига бағишланган “Адолат фасли” саҳна асари нафақат тарихий билимларимизни бойитди, балки ҳаётга янгича қарашга ундади. Бундай тадбирларнинг анъанавий тус олиши биз учун жуда қувонарли, – деди “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходими Инобат Эрназарова.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари учун театр куни ўтказилди