
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, юртимиз ҳудудларида чигирткаларга қарши кимёвий кураш давом этмоқда. Хабарда қайд этилишича, 19 июнь ҳолатига кўра, 875 минг 87 гектарда мониторинг олиб борилган. 515 минг 830 гектарда чигиртка тарқалгани аниқланган. Шунингдек, 507 минг 181 гектарда кимёвий кураш тадбирлари ўтказилган.
Бу каби тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятларида давом этмоқда.

Юқорида қайд этилга ҳудудларда саксовул букри чигирткасига қарши кимёвий ишловлар олиб борилмоқда. Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида асосий ўчоқлар бартараф этилди.

Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда. Эрта тонгда ва кечки вақтда кимёвий курашлар олиб борилиб, кундузи мониторинг ўтказилиши йўлга қўйилган.
Мурожаатлар 12-88 ёки 71-202 10 00 телефон рақамлари орқали кун-у тун қабул қилинмоқда. Кимёвий ишловлар олиб борилиши ва препаратлар бепул.
Ш.Маматуропова,
ЎзА