Ватанимиз тарихидаги 13 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1858 йил (бундан 166 йил олдин) – Қўқон хони Худоёрхоннинг ота бир она бошқа акаси Маллахон Қўқон шаҳрини эгаллаб, хонлик тахтига ўтирди. У 3 йилу 4 ой ҳукмронлик қилган. Маллахон ақлли давлат арбоби, моҳир саркарда бўлган. Унинг даврида хонликда ҳарбий интизом мустаҳкамланган. Ҳукмдор халқ фаровонлигини ошириш, янги ерларни ўзлаштириш, ирригация иншоотлари қуриш йўлида бир қанча ишларни амалга оширган. 

Тарихчи Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандийнинг “Тарихи жаҳоннамо” асарида Маллахоннинг тахтга ўтириши воқеаси қуйидагича баён этилган: “Олий табор хоқонлар ва комкор султонлар, соҳиби назар амирлар ва мамлакат ишлари тугунларини ечувчи вазирлар Искандар нишон хоқоннинг хонлигига иттифоқ бўлганлар мазкур санада хонлик расми хизматларига тайинланиб, Ҳўқанд мамлакати ишларининг назму тартибига киришдилар. Ва мамлакатнинг минбар ва масжидларидаги хутбалар Маллахоннинг атоқли оти ва иззатли исми билан зебу зийнат топди”.

1887 йил (бундан 137 йил олдин) – тарихчи Зулфия Даминованинг тадқиқот ишида ёзилишича, Термиз–Карки йўналишида Амударё флотилияси барпо этилди. Унинг асосий вазифаси Амударёда Термиз ва Карки, Петро–Александровск, Чоржўй ўртасида давлат ва хусусий мулкларни ташиш эди. 

Дастлаб Амударё флотилиясида 1888 йилда “Царь” (“Подшо”) ва “Царица” (“Малика”), кейинроқ 1895 йил “Царевич” (“Шаҳзода”), 1899 йилда “Великая княжна Ольга” (“Буюк княжна Ольга”), 1901 йилда “Император Николай II” ва бошқа пароходлар Амударё бўйлаб йўловчилар ва юкларни ташиган.

1907 йил (бундан 117 йил олдин) – тарихчи Ё.Тайроновнинг ёзишича, Тошкент шаҳри мажлислар залида кўпчилиги маҳаллий сармоя эгаларидан иборат шаҳар думаси (шаҳарнинг ўзини ўзи бошқариш органи)нинг мусулмон вакиллари Тошкент шаҳри бошлиғига Эски шаҳардаги кўчаларни таъмирлаш учун маблағ ажратишни сўраб мурожат қилди. 

Бу кўчаларда умуман от ва аравалар юролмаслиги, бунинг имкони ҳам йўқлиги, йўллар ўта таъмирга муҳтожлиги, қиш фаслида эса лой бўлиб кетиши ва бу кўп муаммоларни юзага келтираётани алоҳида таъкидланди. Мазкур кўчалар ободончилиги учун шаҳар бошлиғи Туркистон генерал-губернаторидан қириқ беш минг сўм миқдорида пул сўраши илтимос қилинди.

1912 йил (бундан 112 йил олдин) – шоир Усмон Носир дунёга келди (вафоти 1944 йил). У ҳақида шоир Туроб Тўла: “Усмон шеъриятимизга шамолдай кириб келди. Балки бўрондай! У шундай тўполон ва тўлқин билан келдики, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборди”, деган эди.

1920 йили (бундан 104 йил олдин) – Хива шаҳрида Бухоро ва Хоразм республикалари ўртасидаги дастлабки шартнома имзоланди. Ўзбек тилида имзоланган ушбу шартнома 15 моддадан иборат бўлиб, унда икки Янги республика ўртасидаги ўзаро муносабатларга ҳуқуқий жиҳатдан асос солинган. Шартноманинг иккита моддаси иқтисодий ҳамкорликка бағишланган.

1933 йил(бундан 91 йил олдин) – мўйноқлик файласуф олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Жуманазар Бозорбоев таваллуд топди. У 1989–1990 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, 1991–2001 йилларда Нукус давлат педагогика институти ректори лавозимларида ишлади.

1941 йил (бундан 83 йил олдин) – Давлат Мудофаа Комитетининг “Миллий ҳарбий қўшилмалар ташкил этиш тўғрисида”ги қарори чиқиб, унда Ўзбекистонда 5 та отлиқ дивизияси ва 9 та алоҳида ўқчилар бригадаси ташкил қилиш зарурлиги, дивизиялар таркиби маҳаллий халқларга мансуб 40 ёшдан катта бўлмаган соғлом ва бақувват кишилар билан тўлдирилиши, имконият доирасида раҳбарият таркиби ҳам маҳаллий миллат вакилларидан бўлиши таъкидланди.

1943 йил (бундан 81 йил олдин) – Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Немис босқинчиларидан озод этилган туманлар учун чорва молларини сотиб олиш тўғрисида” қарор қабул қилинди. Шундан сўнг ўзбекистонлик чорвадорлар озод этилган туманларга 620 000 бош қоракўл қўй, 585 000 бош турли зотдаги қўй, 395 000 бош эчки, 50 000 бош от, 40 000 бош ишчи моллари юбордилар. Озод этилган Қримдаги “Қоракўл”, “Қораденгиз қоракўлчилиги”, “Қизил Қрим”, “Кулранг қоракўл” махсус совхозлари ҳам Ўзбекистон ёрдамида ташкил этилган эди. Ўзбекистоннинг 12 та қоракўлчилик совхози бу ишлар учун 50 000 юқори сифатли қоракўл қўй, 2500 бош қўй, уларни ҳайдаб бориш учун 300 чўпон, зоотехник, ветеринар шифокорлар, тиббиёт ходимларини юборганди. Тарихчи Нодира Мустафоеванинг қайд этишича, бундай беғараз иқтисодий ёрдамлар, мутахассислар, моддий-техника воситалари Россия, Беларусь, Молдавия республикаларига ҳам берилган.

1943 йил (бундан 81 йил олдин) – Иккинчи Болтиқбўйи фронтининг сиёсий органи бўлган, ўзбек тилида нашр этилган фронт газетаси – “Суворовчи” нашр қилина бошланди. Унинг муҳаррири А.М.Воловец ва ўринбосарлари сифатида А.Саитов, марғилонлик журналист Наби Юсупов фаолият юритган. Газетада 1944 йил охиридан бошлаб ёзувчи Мумтоз Муҳамедов ва бошқа мухбирлар ишлаган.

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

2018 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида”, “Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида”, “Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонликлар урушдан зарар кўрганларга қарийб икки миллион чорвани беғараз ёрдам сифатида юборган