Ўзбекистонлик ўқувчилар ғалабаси
Жорий йил 16-25 июль кунлари Швейцария давлатида 90 га яқин мамлакатдан 350 га яқин ўқувчи иштирок этган 55-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар иккита олтин, битта кумуш, битта бронза медалини қўлга киритди.
Терма жамоа таркибида Азизбек Назаров Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси ҳамда Абдуллоҳ Маҳмудов Учтепа тумани 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси олтин медалга муносиб топилди.
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси Шаҳзода Ҳакимова кумуш медални қўлга киритди.
Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Соҳибжон Дилмуродов бронза медалга лойиқ топилди.
Н.Усмонова,
ЎзА