Ўзбекистонлик гимнастикачилар жаҳон чемпионатида иштирок этади
12–16 август кунлари Германиянинг Франкфурт шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз таркиби билан иштирок этади. Яккалик дастурида мамлакатимиз шарафини Тахмина Икромова ҳимоя қилади.
Гуруҳ дастурида эса Мумтозабону Исхоқзода, Эвелина Атальянц, Амалия Мамедова, Ясмина Мкртичева, Тамила Зиганшина ҳамда Юлия Валеватая юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Терма жамоа мураббийлари сифатида Лилия Власова ва Рано Муҳаммедова фаолият олиб боради. Мусобақада юртимиз номидан ҳакам сифатида Севар Каримова иштирок этади.
Жаҳон чемпионатида дунёнинг кучли бадиий гимнастикачилари иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига бўлажак баҳсларда муваффақият тилаймиз.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА