BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шерон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.

Икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Фалокатга қарамай, у умидсизликка тушмади ва ўзининг тикувчилик бизнесини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва ўнлаб бошқа аёлларни даромад билан таъминлади.

“Дунёнинг 100 нафар аёли” лойиҳаси шуни кўрсатмоқдаки, дунёнинг турли бурчакларидаги аёллар дуч келаётган барча қийинчиликларга қарамасдан, уларнинг кўпчилиги ўз зиммасига етакчилик вазифасини олиб, жамиятдаги ўзгаришлар учун курашишни давом эттирмоқда.

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича,  Дилором Йўлдошева Адлия вазирлиги томонидан йўлга қўйилган «Мадад» ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳасининг илк иштирокчисидир. У «Матонат» фильмининг бош қаҳрамони ҳамдир.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик аёл “Дунёнинг 100 нафар аёли” рўйхатига кирди