Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети профессори, Жаҳон физиологлар жамияти академиги, Рим университети фахрий профессори Бакриддин Зариповнинг шу номдаги билборди Нью-Йорк маркази – Манхеттендаги 80 қаватли бинода акс этди.

Бакриддин Зарипов АҚШда, “NASA” шафелигидаги нуфузли лойиҳада озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш физиологияси бўйича муҳокама ва тадбирларда фаол иштирок этиб, мазкур лойиҳа иштирокчисига айланди. Умуман, Самарқанд давлат университети таркибида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти ташкил этилиши, муассасада долзарб илмий тадқиқотлар олиб борилаётгани хорижлик мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда.

Гарвард университетига таклиф этилган академик Бакриддин Зарипов бир муддат аввал океан ортига жўнаб кетган эди. Айни пайт олим машҳур таълим даргоҳида дарс бериш баробарида талабаларга Янги Ўзбекистонимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб, уларни юртимизга чорламоқда.

- Гарвард университети профессори И.Кушак Самарқандга боришни ният қилиб юрган экан, - дейди Б.Зарипов. – Айниқса, у юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиб бораётгани мени жуда қувонтирди. Шунингдек, Нью-Йорк университети профессорлари Аллан Жакс ва Э.Гурман ҳам юртимизда юз бераётган янгиланишларни келиб кўриш истаги борлигини билдирди.

Беҳруз Шамсиддинов,

СамДУ ахборот хизмати ходими

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистонга инвестиция киритинг!”, “Янги инновацион Ўзбекистон гуллаб яшнасин!”...