2025 йил апрель ойида Ўзбекистонга 1 миллиондан зиёд хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, очиқлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш натижасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туризмни стратегик тармоқ сифатида ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорлари ҳамда соҳага инвестициялар жалб этилиши, визасиз режимларни кенгайтириш, халқаро туристик ярмарка ва форумларда фаол иштирок этиш мамлакатимиз жозибадорлигини янада оширмоқда.

Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, келгусида ҳам  соҳани янада ривожлантириш, халқаро стандартларга мос хизмат турларини кенгайтириш ҳамда экологик ва барқарор туризм йўналишларини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистонни жаҳон миқёсида рақобатбардош ва жозибадор туристик йўналишга айлантириш мақсад қилинган.

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан кўп хорижий сайёҳ келди