Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари олиб борган таҳлилларда маълум бўлди.

Таҳлилда аниқланишича, 2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайган. Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида кўп қаватли уйлардаги квартиралар олди-сотдиси учун 41,861 та шартнома расмийлаштирилган, бу 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 3,362 тага (7,4 фоизга) кам.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари ва аҳоли тасарруфидаги даромадлар уй-жой бозоридаги фаолликка катта таъсир кўрсатади.

2021 йилнинг январь ойидан 2024 йилнинг сентябрь ойигача бўлган даврда уй-жой олди-сотдиси ва аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми ўртасида сезиларли боғлиқлик аниқланган. Шунингдек, уй-жой олди-сотдиси ва аҳолининг тасарруфидаги даромадлар ўртасида ҳам чуқур боғлиқлик мавжуд.

Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг III чорагида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 4,84 триллион сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 7,3 фоизга кам.

Таҳлилларга кўра, агар кредитлар ҳажмининг ўсиш суръати сўнгги 3 йилдаги ўртача даражада сақланса, йил охирига қадар ҳар ойда 13,000-14,000 та уй-жой олди-сотди шартномалари тузилишини кутиш мумкин. Маълумот ўрнида, 2023 йилнинг IV чорагида ҳар ойда ўртача 12,900 та шартнома имзоланган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда уй-жой бозорида фаоллик даражаси пастлади