Миллий олимпия қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган олимпия спорт турларига тегишли федерация ва ассоциациялар матбуот хизматларининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботни тақдим этди.

Бунда федерацияларнинг сайти, ижтимоий тармоқларда очилган саҳифаларининг обуначилари ва фаоллиги каби йўналишлар батафсил ўрганиб чиқилди.

Таҳлиллар натижасига кўра, кўриб чиқилган 26 та спорт федерацияларининг 5-26 тасигача расмий сайтга эга эмаслиги ёки тармоқ умумий фойдалинишга мўлжалланмаган. Шунингдек, ҳар 4-5 та спорт федерациялари ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали жамоатчиликка кенгроқ танилган.

Бевосита сайти фаол федерациялар сифатида велоспорт, футбол, дзюдо ва катта теннис ўрин эгаллади. Ижтимоий тармоқларидаги энг кўп обуначиларга эгалар қаторидан эса футбол, бокс ва дзюдо қайд этилди. Телеграм каналлари бўйича эса етакчилик футбол, камондан отиш ва дзюдо федерацияларига тегишли эканлиги ойдинлашди.

Т. Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда қайси спорт федерациясининг сайти фаол?