Ўзбекистонда қанча техникум фаолият юритмоқда?
Ўзбекистонда ўрта махсус таълим тизимини ривожлантириш, ёшларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Бу жараёнда техникумлар муҳим ўрин тутиб, минглаб ёшларнинг касбий билим ва кўникмалар эгаллашига хизмат қилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошига келиб Ўзбекистонда фаолият юритаётган техникумлар сони 712 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп техникум Қашқадарё вилоятида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 71 тага етган. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти — 70 та ва Андижон вилояти — 69 та билан жойлашган.
Шунингдек, Фарғона вилоятида 66 та, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 57 тадан техникум фаолият юритмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Наманган вилоятида бу кўрсаткич 53 тани ташкил этган.
Бухоро вилоятида 47 та, Хоразм вилоятида 43 та, Тошкент шаҳрида 37 та, Жиззах вилоятида 36 та техникум мавжуд. Энг кам кўрсаткич эса Навоий вилоятида — 27 та ва Сирдарё вилоятида — 26 та қайд қилинган.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА