"Moody’s" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирганини маълум қилишдан хурсандман”, дея пост қолдирди Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг телеграм каналида.

“- Бу Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар дастурига берилган ижобий баҳо, шунингдек, танланган йўл тўғрилигининг тасдиғи бўлди.

Бугунги кунда Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан глобал беқарорлик шароитида ҳам барқарор ўсишга қодирлигини намоён этаётган ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси IV Тошкент халқаро инвестиция форумининг муваффақиятли ўтказилганида ўз аксини топди.

Прогнознинг яхшиланиши 2030 йилга бориб Ўзбекистоннинг кредит рейтингини ишончли инвестицион даражага кўтариш бўйича қўйилган мақсад сари биринчи қадамдир.

Шу билан бирга, кўзланган мақсадга фақат умумий саъй-ҳаракатлар билангина, иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини ошириш ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш орқали эришиш мумкинлигини англаш муҳим”, - дея фикрини якунлаган Саида Мирзиёева.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга берилган ижобий баҳо