Ватанимиз тарихидаги 8 февраль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1598 йил (бундан 427 йил олдин) – ўзбек давлатчилиги тизимидаги Бухоро хонлигининг шайбонийлар сулоласидан чиқкан энг йирик ҳукмдори Абдуллахон II Самарқандда вафот этди.  

У Бухоро яқинидаги Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида дафн этилган. Баъзи муаллифлар унинг вафотига ўғли Абдулмўминхон сабабчи бўлган деб ҳисоблайдилар. Муаррих Муҳаммадёр ибн Араб Қатағоннинг “Мусаҳҳир ал-билод” (“Мамлакатларнинг эгалланиши”) асарида Абдуллахон II нинг вафоти қуйидагича қайд этилган:

“(Ҳижрий) 1006 йилнинг бошида соҳибқирон (Абдуллахон II) билан айрим ғаразгўйлар сўзига кирган ўғли Абдулмўминхон ўртасида ихтилоф ва низо чанги кўтарилди. Соҳибқирон (Абдуллахон II)ҳам фисқу фасодчиларнинг ғаразли сўзларига ишониб, фарзанди устига қўшин тортиб борадиган ва ўғлига қаттиқ танбеҳ берадиган бўлди. Айни ўша пайтда қишнинг совуқ кунлари ўртага тушиб, ул ҳазрат ғазабининг аланга олган ўти ҳам сўнди ва соҳибқирон (Абдуллахон II) бу ишни орқага сурди.  

Қайтиш жиловини Самарқанд сари бурди ва қишга тайёргарлик кўриб, Самарқанд Арки ичида истиқомат тўшагини ёйди. Ҳар бир камолнинг заволи, ҳар баҳорнинг кузи бор деганларидек, туркий “ит йил”га тўғри келувчи 1006 йил ражаб ойида шариф мизожида кучли заифлик пайдо бўлиб, ул саодатманд подшоҳ Самарқанд Арки ичида ҳақ чақириғини лаббайка ижобати билан эшитганча футуҳли руҳи худо мағфирати ёнига қўшилди”.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Абдуллахон балиқ йили ҳижрий 940 санада (милодий 1533 ёки 1534 йилда) таваллуд топган. У 1557–1598 йилларда Бухоро давлатини бошқарди. Ҳукмронлик даври 40йил. Шундан 26 йил амакиси ҳамда отаси номидан ва 15 йил (1583–1598) мустақил ҳукм юритди. Абдуллахон II мингдан ортиқ работ ва сардоба, кўплаб мадраса, масжид, кўприк, савдо марказлари ва сув омборлари қурдирган.

1798 йил (бундан 227 йил олдин) – Петербургга ташриф буюрган Тошкент элчилиги ортга қайтиши олдидан Россия империяси ҳукумати томонидан расман қабул қилинди. Элчиларга Россия императорининг Тошкент ҳокими Юнусхўжага жавоб номаси ва совға-саломлари топширилиб, давлат даражасида тантанали равишда кузатилди.

1903 йил (бундан 122 йил олдин) – археолог-ўлкашунос, қўлёзмалар билимдони Василий Вяткин Самарқанднинг қадимий ёдгорликлари назоратчиси вазифасига тайинланди ва бу иш билан бирга, шаҳардаги қадимий ёдгорликларни кузатувчи комиссия ишига ҳам раҳбарлик қилди.

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – халқ навчиси (селекционери), Ўзбекистонда цитрус мевачилик асосчиси, Ўзбекистон Фанлар академияси фахрий академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном Зайниддин Фахриддинов таваллуд топди (вафоти 2000 йил). У серҳосил, меваси йирик, касалликларга чидамли “Тошкент”, “Тўёна” каби лимон навларини яратди ва бу навларнинг мукаммал агротехникасини ишлаб чиқди.

1923 йил (бундан 102 йил олдин) – Тошкент Олий ҳуқуқшунослик курсининг низом лойиҳаси ишлаб чиқилди. Низомнинг биринчи моддасида кўрсатилганидек, курсни ташкил этишдан мақсад назария ва амалиётни мукаммал биладиган ҳуқуқшунослар тайёрлаш эди.

Олий ҳуқуқшунослик курсига қисқа муддатли суд курсини тугатган, Адлия халқ комиссарлиги, Туркистон компартияси, Туркбюронинг тавсияномасига эга бўлган ёхуд Туркистон давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ишчи факультетини тугатган шахслар ўқишга қабул қилинган. Олий ҳуқуқшунослик курсида ўқиш муддати икки йил эди.

2001 йил (бундан 24 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Мьянма Иттифоқи Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Мьянма Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 108-давлат бўлди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида юридик шахс ташкил қилган ҳолда, умумий майдони 280 минг 507 гектар бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил қилинди.  

Мазкур қўриқхонанинг “Судочье кўллар тизими” участкаси – қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар; “Акпетки” участкаси – сувда ва сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган йиртқич қушлар, сут эмизувчи ҳайвонлар муҳофазага олинадиган асосий объектлар ҳисобланади.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022–2026 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланди.  

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “«Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудудларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда лимончиликка асос солган навчи олимни биласизми?