Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга туширилгани эълон қилинди
Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги “C5+1” форматидаги тадбирлар доирасида “Рақамли технологиялар” мавзусида панел сессияси ташкил этилмоқда.
Сессия Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ давлат идоралари вакиллари, шунингдек, етакчи компаниялар иштирокидаги бизнес дастур доирасида ўтказилмоқда.
Тадбирнинг муҳим янгиликларидан бири — “Google Cloud” нинг Давлат сиёсати ва давлат ташкилотлари билан алоқалар йўналиши бўйича раҳбари Марcин Красуски томонидан “Google Pay” хизматининг Ўзбекистонда ишга туширилгани эълон қилинди.
Н.Раҳмонова, ЎзА