Пойтахтимизда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган "Табассум: Ўзбекистонда гендер тенгликни тарғиб қилиш ва ёш аёлларни қўллаб-қувватлаш учун медиа кўникма" лойиҳаси расмий тақдимотига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Анжуманда хотин-қизлар ҳуқуқи ва манфаати ҳимояси учун юртимизда жадал саъй-ҳаракат олиб борилаётгани қайд этилди. Қабул қилинаётган давлат дастурлари орқали аёллар ҳуқуқи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, аёллар муҳофазасининг институционал асосини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг гендер тенглик бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган устувор чора-тадбирлар белгиланиб, изчил амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, гендер тенглик, яъни эркаклар ва хотин-қизлар тенглиги инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Сўнгги тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, бу омил энг юқори даражадаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тараққиёт негизидир. Қолаверса, гендер тенглик –  мамлакат демократик тараққиёти даражасини кўрсатувчи индикатор.
Тадбирда ЕИга аъзо давлатлар элчихоналари масъуллари, нодавлат ва нотижорат, халқаро ва донор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Гендер тенглик тарғиботида медиа кўникмани шакллантириш мақсадида ташкил этилган лойиҳа доирасида журналист ва блогерлар, ёшлар ва аёллар ҳамда нодавлат ташкилотлар ходимлари ушбу мавзуда контент тайёрлаш, дезинформацияга қарши курашиш, тегишли тадбирлар ўтказиш бўйича тажриба ва малака оширади.

– Лойиҳа нафақат муҳим мавзуларни ёритиш, балки ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ҳам фаол иштирок этадиган жамоатчиликни шакллантиришга ҳисса қўшади, – дейди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар. – Шу билан бирга жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилишга замин яратади.

Г.Сатторова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда гендер тенглик бўйича медиа маҳоратни оширишга қаратилган янги ташаббус ишга туширилди