Жорий йил 29 январь куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан мамлакатимиздаги чегара пунктларидан навбатсиз ўтиш учун пулли онлайн Fast Track хизмати жорий этилди. Хизмат доирасида паспорт ва божхона назорати учун алоҳида йўлак, VIP зал ва бошқа шароитлар яратилади. Унинг нархи БҲМнинг 15 фоизини ташкил этади. 1 майдан хизмат 12 та назорат-ўтказиш пунктида жорий этилади.  

Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Шукрулло Мўминов билан суҳбатимиз жорий этилган янги тартиб тўғрисида бўлди.  

—Мазкур қарорнинг қабул қилинишидан мақсад Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали фуқаролар, ҳайдовчилар ўтишига қулайлик яратишга қаратилган, — дейди Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Шукрулло Мўминов. – Бугунги кунда Тошкент вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги "Яллама" чегара божхона пости орқали 1 кунда ўрта ҳисобда 900–1000 та, божхона пости орқали 300 – 400 та юк автотранспорт воситаси ҳаракатланмоқда. Бу жараёнда узун тирбандликларни кўриш мумкин. Келгусида ушбу қарор асосида чегара божхона постларида электрон навбатлар жорий этилади.  

Яъни, товар транспорт воситаларига чегаралардан фойдаланаётганда божхона органлари томонидан яратилган тузилма ва ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон навбат олиб, ҳаракатланиш имкони берилади. Хизматдан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари ўтказиш пунктига етиб келгунига қадар Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки электрон тўлов тизимлари орқали ёхуд чегарани кесиб ўтишда оғзаки мурожаат қилишлари мумкин. 

Тўлов муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг ариза берувчи QR кодли электрон талон олади, у расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил давомида амал қилади.   

—Нима учун мазкур онлайн тўлов тизимига зарурат туғилди?  

—Бугунги кунда Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Экспорт-импорт оқими жуда кўп. Шу сабабли божхона чегара постларида тирбандликлар юзага келяпти. Тирбандликлар борасида жуда кўп эътирозлар келиб тушмоқда. Хорижий давлатларнинг тажрибасидан келиб чиққан холда шу электрон навбат амалиётини Ўзбекистонга жорий қилмоқчимиз.  

Бу амалиёт фуқароларга олдиндан ҳаракатланишни режалаштириш имконини беради. Катта юкли транспорт воситалари чегарадан онлайн навбат олган ҳолда белгиланган вақтда ўтишлари мумкин бўлади. Агар ариза бевосита назорат-ўтказиш пунктида топширилса, тўлов банк бўлимлари орқали амалга оширилади.    

Хизмат учун ҳақ тўланмаган тақдирда, фуқаро умумий навбатга йўналтирилади. Хизматдан фойдаланувчилар божхона назоратидан махсус ажратилган ҳудудларда (йўлаклар, VIP заллар ва бошқалар) навбатсиз ўтказилади.  

Қолган шахсларга умумий навбат тартибида хизмат кўрсатилади. Хизмат ҳақи бир киши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизини, яъни ҳозирги кунда 56 минг 250 сўмни ташкил этади. Тўлов мобил иловалар ёки назорат-ўтказиш пунктидаги банк бўлимлари орқали амалга оширилади.  

Бу хизмат вояга етмаганларга (18 ёшгача), шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ва ҳаракатланиш имконияти чекланган фуқароларга бепул кўрсатилади. Йиғилган маблағларнинг 80 фоизи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона органларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш махсус жамғармасига, 20 фоизи Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳисобига йўналтирилади.  

Чегарада Fast Track хизмати асосида тезкорлик билан ҳаракатланиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Бу тизим фақат аэропортларда мавжуд эди. Энди эса божхона чегара постларида жорий этилади.  

—Ушбу Fast Track хизмати нечта божхона постида жорий этилмоқда?   

—Мазкур тартиб 11 та божхона постларида жорий этилиши назарда тутилган. Келгусида Ўзбекистондаги барча божхона чегара постларида жорий этилади.     

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2BYNhHp6i0c" title="Oʻzbekistonda chegaradan navbatsiz oʻtish uchun Fast Track xizmati joriy etilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда чегарадан навбатсиз ўтиш учун Fast Track хизмати жорий этилмоқда (+видео)