Ўзбекистонда автомобиль йўлларини лойиҳалаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари
Амирбек Алижон ўғли КЕНЖАЕВ доцент в.б. сиёсий фанлар бўйича (PhD) фалсафа доктори Тошкент давлат юридик университети Тошкент, Ўзбекистон amirbekkenzaev@gmail.com
Аннотация
Мақола Ўзбекистондаги автомобиль йўллари қурилиши ва таъмирланиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўриб чиқилган, соҳадаги тенденциялар, қонунчилик ҳужжатларидаги камчиликлар ва уларни самарали бартараф этиш йўлларига эътибор қаратилган. Замонавий адабиётлар, таҳлилий ва статистик маълумотлар, хорижий давлатлар тажрибаси ва экспертлар фикрини таҳлил қилиш орқали автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда юзага келаётган муаммолар ҳамда уларнинг ҳуқуқий ечими ҳақидаги масалалар ўрганилган. Натижалар давлат органлари учун Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши соҳасидаги амалдаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларига таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.
Таянч сўзлар: автомобиль йўллари, қонунчилик ҳужжатлари, давлат сиёсати, стратегик ёндашувлар.