Ўзбекистонда археолог аёллар фаолияти қандай?
Маълумотларга кўра сўнгги 100 йил ичида Ўзбекистонда 40 нафаргина археолог аёл фаолият кўрсатган. Жуда бой тарихга эга миллатимиз учун бу жуда кичик сон. Тўғри, бугун улар сони анчагина ортган, аммо мақтанадиган даражада эмас.
Миллий археология марказида “Ўзбекистон аёл археологлари” деб номланган илмий семинарда сўнгги 80 йилда Ўзбекистон археологияси ривожида илмий тадқиқот олиб борган аёл археологлар фаолияти тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

—Бугунги давр ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида тарих, илм-фан, ҳунармандчилик, табобатда аёлларнинг кўмагига муҳтожлик борлигини исботламоқда, — дейди Марказ катти илмий ходими Саида Илёсова. — Айниқса, тарихимизнинг хотин-қизлар ўрганиши керак бўлган қисми жуда кўп. Аёл илмий ходим, олима бўлишни истаса, ўз имкониятларини кўрсата олиши учун шароит яратиб берайлик.
Шунингдек, тадбирда Марказ етакчи илмий ходимлари, олимлари археолог олималар томонидан олиб борилиши зарур бўлган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Н.Раҳмонова,
ЎзА