АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинованинг маълум қилишича, бугунги кунга қадар мамлакатимиздаги 278 минг 806 гектар майдонда мониторинг олиб борилиб, 55 минг гектардан ортиқ майдонда зарарли чигиртка тухум қўйгани аниқланди.

Ҳар йили зарарли организмлар туфайли ҳосилнинг 35 фоизгачаси нобуд бўлади. Шу сабабли куз мавсумида экин майдонлари, боғ ва токзорларда олиб бориладиган асосий агротехник тадбирлардан бири кузги “раскопка” ҳисобланади.  

Куз фаслининг октябрь-ноябрь ойларида зарарли чигирткалар тухум қўйган майдонларни аниқлаш тадбирлари олиб борилмоқда. Жорий йилда 500 минг гектар майдонда кузги кузатув назорат ишлари ўтказилиши белгиланган. Кузатувлар натижаси «Локуст контроль» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали киритилиб, зарарли чигирткалар тухум қўйган майдонларнинг электрон харитаси ва дастлабки маълумотлар шакллантирилади.  

Кузги кузатув натижалари асосида 2025 йил учун зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган ҳудудлар аниқланиб, зарур бўлган кимёвий воситалар ва ёқилғи-мойлаш материаллари захираси шакллантирилади.  

2025 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандалари, касалликлар ва бегона ўтлар кенг майдонларга тарқалиб кетишининг олдини олиш ва қишловчи авлодларни камайтириш мақсадида дала четлари, ариқ-зовур атрофларини қуриган ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозалаш ишлари белгиланган тартибда ўтказилади.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда 55 минг гектардан ортиқ майдонда зарарли чигиртка тухум қўйгани аниқланди