Бугунги болаларни оддий, содда мультфильм қаҳрамонлари билан ҳайратга солиш жуда қийин. Уларни бугун қуённинг ортидан югургилаб юрадиган бўри, опасига ёмонлик қиладиган Қимматнинг саргузаштлари билан овутиб бўлмайди.

Улар мобил қурилмалар орқали берилаётган мультсериалларга меҳр қўйишга улгурди. Энди уларни юқори тезликдаги ҳаракатли, ранг-баранг тасвирларга бой анимацион шаклдаги мультсериаллар қизиқтиради. Хуллас, бугунги ижодкорлар талабга қараб таклиф билан ишламаса, болалар учун қизиқарли ижод намуналари яратилмаса жажжи мухлисларни экран олдига яқинлаштириш қийин. 

Шу сабабли юртимиз киноижодкорлари анимацион шаклдаги мультфильмларни яратиш, уларни кўпайтириш учун изланишлар олиб бормоқда, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Япониянинг Осака шаҳрида “Uzbekistan Outsourcing Session” тадбири доирасида машҳур япон анимацион студияси – “Gainax Kyoto” асосчиларидан бири, анимация соҳаси мутахассиси Такеда Ясухиро” ҳамда “Kyoto Computer Gakuin” компанияси президенти Ёочи Терашита ва “Gainaх” компанияси президенти Такеда Ёсухиро билан учрашув ўтказди. 

35 йилдан ортиқ вақт мобайнида ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган Такеда Япония анимация саноатининг ривожланишига катта ҳисса қўшган ва кўплаб малакали мутахассисларни етиштирган.

Суҳбат давомида Такеда ушбу ҳафтада Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган “Game Fest” кўргазмасида иштирок этиб, тадбир доирасида ўйин ва анимация саноатини ривожлантиришга бағишланган машғулотлар ва муҳокамаларда қатнашишни режалаштирганини билдирди.

Шунингдек, “Kyoto Computer Gakuin” компанияси президенти Ёочи Терашита ва “Gainax” компанияси президенти Такеда Ёсухиро билан учрашувда IT соҳасида таълимни кучайтириш, креатив индустрияни ривожлантириш, япон тили ва IT курсларини ташкил қилиш каби бир қатор масалалар ҳам муҳокама марказида бўлди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасида анимация ҳамда рақамли ижодкорлик соҳаларида кадрлар тайёрлаш, билим ва тажриба алмашишни ўз ичига олган ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Н.Раҳмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Япония ўртасида анимация соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади