Ўзбекистон ва Туркманистон алоқалари, метрода рекорд - Қисқа хабарлар
Бугунги “Қисқа хабарлар” дастурида Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти, маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар, Тошкент метросида йўловчилар сони бўйича янги рекорд ҳамда Андижон халқаро аэропортида имкониятлар кенгайтирилаётгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, электр энергияси бўйича қарздорликларни ундириш ишлари, россиялик сумо усталарининг Ўзбекистонда машғулот ўтказиши, футболчиларимизнинг Осиё ўйинлари гуруҳ босқичидаги юз фоизлик натижаси ҳамда WBA томонидан Бектемир Мелиқўзиевга чемпионлик жанги тақдим этилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган. Ўзбекистонда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев, ЎзА