Ўзбекистон ва Тожикистон: фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда
"Ховар" ахборот агентлиги ёзишича, Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон фармацевтика форуми бўлиб ўтди.
Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабарига кўра, форум ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда давлат идоралари ва соҳа вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.
Қардош давлат делегацияси таркиби ёндош вазирликдан ташқари Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш давлат назорати хизмати, шунингдек фармацевтика компаниялари ва маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчилари вакилларидан иборат эди.
Мезбон томондан тадбирда мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари ва фармацевтика маҳсулотларини ривожлантириш агентлиги масъуллари иштирок этган.
А.Маматов,
ЎзА