Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеясининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этмоқда.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси В.Матвиенко билан учрашди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати хабар берди.

В.Матвиенко мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловини юқори баҳолади.

– Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишончга эга, улар Россия – Ўзбекистон ҳамкорлиги кун тартибини белгилаб беради. Давлатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро муносабатлар мисли кўрилмаган даражага кўтарилди, – деди В.Матвиенко. – Ҳамкорлигимиз иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда. Ўзбекистон Президенти парламент ҳамкорлигини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. “Дўстлик” ордени учун алоҳида миннатдорлик билдираман.

Учрашувда Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи икки томонлама муносабатларнинг ўзига хос хусусиятини яна бир бор тасдиқлайди.

– Ташриф чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Россия парламентлараро ҳамкорлигини янада ривожлантириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди. Мамлакатларимиз раҳбарларининг юксак баҳоси барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун барчамизга янада катта масъулият юклайди, – дея таъкидлади Т.Норбоева. – Эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш устувор вазифа ҳисобланади.

Мулоқотда мазкур халқаро ташкилот доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар Тошкентда бўлиб ўтган Федерация Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссиянинг олтинчи мажлиси иши якунларини юқори баҳолади.

Танзила Норбоева парламентлараро ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш мақсадида В.Матвиенкони Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.

Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, коронавирус инфекциясига қарши биргаликда курашиш юзасидан фикр алмашилди.

Б. Худойбердиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичда