Жорий йилнинг 10-22-ноябрь кунлари Боку шаҳрида ўтказилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасида олий даражадаги тадбирлар ташкил этилиб, муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда Озарбайжон Республикаси фан ва таълим вазири Эмин Амруллаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  

Мулоқот жараёнида ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича тренинглар ва қўшма лойиҳалар ташкил этиш, таълим дастурлари ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба алмашиш, халқаро СТEАМ фестивали доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва Ўзбекистонда СТEАМ марказини ташкил этиш, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Озарбайжон давлат педагогика университетида педагогик кадрлар алмашинуви бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш каби таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича сўз борди.  

Ўзбекистон Республикасининг госпитал таълими бўйича, хусусан “Меҳрли мактаб” тажрибасини ўрганиш, билимларни баҳолаш тизимлари ва рақамли таълим платформалари ҳақида маълумот алмашиш масалалари муҳокама қилинди.  

Учрашув сўнгида 2025-2026-йилларга мўлжалланган ҳамкорликни мустаҳкамловчи “Йўл харитаси” имзоланди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Озарбайжон: таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзоланди