Ўзбекистон ва Озарбайжон стратегик минераллар соҳасида ҳамкорлик қилади
Озарбайжоннинг “NEQSOL Holding” компанияси Ўзбекистонда минерал ресурсларни ўзлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
“Trend” ахборот агентлиги маълум қилишича, ушбу хорижий корхона Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан титан ва бошқа стратегик хом ашё турларини биргаликда ўзлаштириш тўғрисида битим имзолади.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжат V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Озарбайжон икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида расмийлаштирилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА