Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида паром ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди, деб ёзди “Тренд” нашри.

Шунингдек, томонлар Транскаспий йўналиши бўйлаб транспорт тизимини ривожлантириш учун қўшма корхона яратиши мумкин.

Паромлар Ўзбекистон эҳтиёжи учун тақдим этилади. Лойиҳани молиялаштириш миқдори 150 миллион долларни ташкил этади. Айни пайт транспорт ва транзит соҳасидаги шерикликни кенгайтириш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиляпти. Омбор инфратузилмаси ҳам биргаликда шакллантирилади.

22 август куни Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форум доирасидаги музокара якунида жами 2 миллиард доллар қийматга эга лойиҳалар тўплами тасдиқланган. 23 август куни икки давлат етакчиларининг ишбилармон доира вакиллари билан учрашувида 520 миллион долларлик 7 та лойиҳа тайёрланди.

2023 йил август ойида Ўзбекистон томони Боку портидаги омбор инфратузилмасидан фойдаланишга қизиқиш билдирган. Зеро, 2022 йил ушбу порт орқали 904 минг тонна юк ташилиб, айни кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 65 фоиз ошган.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда паром ишлаб чиқаради