Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси муносабати билан юртимизга келган Миср Араб Республикаси парламенти Вакиллар палатаси Спикери Ҳанафий Али ал-Гебалий Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги парламентлараро алоқалар истиқболлари муҳокама қилинди. Миср Ўзбекистоннинг Яқин Шарқдаги ишончли ҳамкорларидан бири экани, икки мамлакат халқлари ўртасидаги тарихий, маданий ва анъанавий алоқалар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Давлат раҳбарлари даражасида эришилган кенг кўламли битимларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун парламент назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Икки мамлакат парламентлари Сенатлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга, Ўзбекистон ва Миср парламентларидаги дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштиришга, шунингдек, қўшма тадбирлар ташкил этишга эътибор қаратилди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида қонунчилик базасини такомиллаштириш ҳақида ҳам фикр юритилди.

Учрашув якунида Ҳанафий Али Эл-Гебалий Сенатнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Миср: икки мамлакат Сенатлари ўртасидаги ҳамкорлик чуқурлаштирилади