Бугун “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва Малайзиянинг нуфузли “PETRONAS” технология университети ўртасида кадрлар тайёрлаш юзасидан махсус ўқув дастурини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Мазкур келишувга кўра, 2025 йилдан бошлаб ҳар йили 20 нафар иқтидорли ёш мутахассис мазкур университетда таҳсил олади. Уларнинг 10 нафари нефть-газ муҳандислиги ва геология йўналишида бакалавриат даражасини, қолган 10 нафари эса магистратура босқичида бурғилаш муҳандислиги, нефть-газ муҳандислиги ва геология бўйича мутахассисликка эга бўлади. Ушбу таълим дастурининг барча молиявий харажатлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қопланади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўзида жамиятнинг 37 нафар етакчи мутахассиси Малайзияда малака ошириш курсларини ўтайди.

2025-2031 йиллар давомида умумий 80 нафар мутахассис мазкур дастурда иштирок этиши кўзда тутилган.

Жамият ахборот хизматининг маълум қилишича, Universiti Teknologi PETRONAS (UTP) 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, Малайзиядаги энг нуфузли муҳандислик ва технология йўналишидаги олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Ушбу олийгоҳ энергия, нефть-газ, кимё ва ахборот технологиялари соҳалари бўйича малакали мутахассисларни тайёрлашда катта тажрибага эга.

Имзоланган ҳужжат нафақат кадрлар салоҳиятини халқаро мезонлар асосида юксалтиришга, балки соҳада илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишга ҳам хизмат қилади.

Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида нефть-газ таълими соҳасида келишувга эришилди