Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари Юсуфжон Усмонов бошчилигидаги делегация маданият, мерос, санъат, дипломатия ва инновация бўйича “Chandi-2025” халқаро форумида иштирок этди.

Индонезияда бўлиб ўтган мазкур тадбир 40 дан зиёд мамлакат вакилларини жамлади.

Анжуманда сўзга чиққан Ю.Усмонов юртимизда маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар, бой тарихий меросимизни асраб-авайлаш, миллий қадриятларни тарғиб қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапириб берди.

Ташриф доирасида мезбон давлат маданият вазири Фадли Зон билан учрашув ҳам бўлиб ўтди. Вазир Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини юқори баҳолаб, буюк олим ва мутаффакирларимизнинг жаҳон тарихида тутган алоҳида ўрнини эътироф этди. Индонезия томони мавжуд алоқаларни янада фаоллаштиришдан манфаатдорлигини билдириб, ўзаро маданият кунларини ташкил этиш, қўшма ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Оролларо мамлакати ижодий жамоалари диёримизда ўтказиладиган “Шарқ тароналари”, “Мақом санъати” ва “Бахшичилик санъати” каби анъанавий халқаро фестиваллардаги иштирокини кенгайтириши таъкидланди. Шунингдек, Фадли Зон Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясида ҳам қатнашишини тасдиқлади.

Вакилларимизнинг Индонезия санъат институти ва Удаяна университети раҳбарияти билан музокаралари давомида томонлар ҳамкорлик истиқболи, хусусан академик даражадаги алоқани кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Санъат институти ректори Ваян Андаяна Ўзбекистонга келиб, шерикликни ривожлантириш мақсадида музокаралар ўтказиш ниятини маълум қилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Индонезия санъат институти ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Азиза Алимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Индонезия маданий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда