Ўзбекистон ва Индонезия авиация тузилмалари фуқаро авиацияси ва зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги келишув имзолади. Бу ҳақда транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳужжат “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 2030 йилгача ҳаво қатновини тўрт баробар оширишни назарда тутувчи 53-мақсадини амалга ошириш доирасида қабул қилинди.

Жакартада бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимиз Транспорт вазирлиги делегацияси аъзолари ҳамкор томонга республикамизда зиёрат туризми ва фуқаро авиациясини ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маълумот тақдим этилди. “Умра плюс” дастурини ривожлантириш истиқболи ҳам муҳокама қилинди.

Музокара якунида мустаҳкамланган авиакомпаниялар сонига нисбатан илгари мавжуд бўлган чекловларни бекор қилишга келишиб олинди.

Бундан ташқари Ўзбекистон авиаташувчилари учун янги ҳисобланган Денпасар, Сурабая, Медан, Ёгякарта, Мажаленгка, Банда Асех, Танжунг Пандан, Ломбок каби  йўналишлар белгилаб олинди.

Томонлар ҳар бир мамлакат учун рейс сонини ҳафтасига 28 тага етказиш бўйича келишувга эришилди. Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлардан фойдаланишга рухсат берилди.

М.Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Индонезия фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда